Главная Форум
Меню сайта

©BOSH SAXIFA

©ISLOMY SAXIFA

©TANISHUV

©CHAT

©FORUM

©SHOU-BIZNES

©MP3 FAYLLAR

©IslomTv

©KINO-OLAMI

©O'YINLAR

©UZ-KASSA

©Bolajonlar

©ONLAYN-OYINLAR

©FOTO ALBOM

©KINO BUYRTMA

©VIDEO-KO'CHIRISH

©BIZ BILAN ALOQA

Котегория
Индийские фильмы [2]
Узбек фильмы [3]
Ислам фильмы [1]
Комедия [2]
Сериалы [0]
Боевик [3]
Триллер [0]
Драма [0]
Криминал [0]
Ужасы [0]
Военный [0]
Приключения [3]
Приколы [1]
Фантастика [0]
Разное [2]
Новости [5]
Спорт [0]
Юмор [0]
Мультфильм [0]
ТВ-передачи [0]
Ислам / Islomiy [0]
Концерты [3]
Онлайн Клипы [3]
Детский/Семейный [0]
Программы [0]
Kurtlar Vadisi [0]
Kurtlar vadisi pusu [0]
Kurtlar vadisi teror [0]
Корейский фильмы [0]
Muhlis Minbari [0]
MINI CHAT
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 8
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
RASIMLARс
KIRISH/CHIQISH
Привет: Гость

Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Главная » 2011 » Октябрь » 18 » Муҳаббат нима?
16:28
Муҳаббат нима?



"Қалбим сеники”

Қалбим оғриғидан ўртанар жоним. Юрак эса сени қўмсашдан чарчамайди. Қанчалик узоқлашишга интилмайин, барибир сен томон талпинаверади. Бу муҳаббатнинг азобимикан?! Муҳаббат сенинг азобларинг ҳам танамга малҳамдай енгиллик бахш этмоқда. Бугун ҳам бир бора кўрсайдим сени. Севгилим, нега бунча азоблашни яхши кўрасан? Саволимга жавоб излайман. Оҳу кўзларинг ила мени узоқдан қидираётганингни биланман. Аммо мағрурлигинг учун ўзинг тан олишни истамайсан. Бугун менга "Севишингни айт”, дея ўтиниб ёлвораман. Сен бўлсанг, жилмайиб "Йўқ”, дейсан. Эртадан бошлаб мени мутлақо кўрмайсан, дейман. Лекин яна юракка бўйсуниб, олдингга ошиқаман. Сен эса буни биласан. Севгилим. Юрагимни оёқларинг остига ташлайман. Истасанг янчиб ўт. Севсанг, қўлингга олиб, юрагингга бос. Токи икки қалб бирлашиб, муҳаббатдан сархуш бўлсин.

Девона ошиқ

Муҳаббат ҳақида ривоятлар

Искандар Зулқарнайннинг жавоби

Олий мартабали шахслардан бири Искандарнинг ҳузуриига келиб: "Фалон киши сенинг қизингни севиб қолибди”, дебди.

Хўш, нима қилишим керак? — сўрабди Искандар.

Ўлдиришинг керак! — дебди ҳалиги киши.

Искандар шундай жавоб берибди:

Бировни севгани учун, бировни ёмон кўргани учун ўлдирсак, оламда одамдан ном-нишон қолмайди-ку?!

Лайли ва Мажнун

Айтишларича, Лайли ишқ ва ҳуснда мшҳур бўлиб кетгач, ўша давр подшосининг кўнглида уни кўриш истаги туғён уради. Шунча гап-сўзга сабаб бўлган Лайлининг жамоли қандай эканини билмоқчи бўлади. У Лайлини кўргач, ҳафсаласи пир бўлиб, яқинларига дебди:

Лайли чиройли эмас экан. Мажнун унга шунчалик мафтун бўлишининг боиси нимада?

Улар:

Лайлининг гўзаллигини пайқаш учун унга Мажнуннинг кўзи билан боқиш керак! — дея жавоб беришди.

Рубоийлар

Ёр фикри ҳамиша роҳати руҳу бадан,

Ёр зикри ҳамиша лаззати кому даҳан.

Васлингга васила бўлса бу умрим агар,

Умримни ҳисобламанг сира васлаи тан.

****

Эй, сен мудом севгили жононимсан,

Жонимсан-у дилда сирли пинҳонимсан.

Соғ бўлсам агар мудом танимга қувват,

Дард етса агар дардимда дармонимсан.

Абдулвафо Хоразмий

Севги афоризмлари

Чинакам севиш — ўзи ҳақида ўйлашни унутишдир.

Ж.Ж.Руссо

Фақат севган кишигина инсон деган номга муносибдир!

А.А.Блок

Севги нималигини билмайдиган гумроҳга фақат ачиниш керак.

Р.Бернс

Қўрқоқ севги изҳор қилолмайди, бу — мард кишининг иши.

М.Ганди

Битта инсон учун азоб, иккита инсон учун бахт, учтаси учун курашдир.

В.Ирвинг

Буюклар ишқ ҳақида

Ғам ҳалок этди мени ҳажрингда, эй жон қайдасан,

Сенсиз бемормен, дардимга дармон, қайдасан?

Нодирабегим

Қош қоқади ишва билан ул сарви равон,

Қалбимни қилиб киприги ўқига нишон.

Убайдий

Бўлдим ишқингда куйиб, машҳури жаҳон шамъдек,

Тунда ошиқлар йўлида мен нигаҳбон шамъдек.

Ҳофиз Шерозий

"Муҳаббат нима?”

Таҳририят томонидан берилган ушбу саволга юртимиздаги машҳур инсонлардан жавоб олишга ҳаракат қилдик.

Ўткир Ҳошимов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси:

Муҳаббат — фақат инсонгагина хос бўлган ва инсониятни қутқариб қоладиган қудратли кучдир.

Муқаддас Ҳолиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

Муҳаббат —инсоннинг ўзлигидир. Ватани ва оиласига бўлган таърифлаб бўлмас туйғу.

Фарҳод Бобожонов, журналист:

Муҳаббатда ишонч бўлиши керак. Унга умрини бера олиш керак. У англанган ва англаб етилмаган туйғудир. Уни ҳар ким ўзича ҳис этади.

Alisher fayz xonanda

Менга ҳақиқий севги тўйдан кейиндай туюлади. Биргаликда бола-чақа улғайтирилади, ҳар хил ҳолатлар бўлади, ана ўшанда елкама-елка турилади. Ундан кейин ҳосил бўладиган туйғунинг олдида, менимча, севги ҳеч нима бўлмай қолади.


Категория: Новости | Просмотров: 915 | Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
MANZILIZ
IP
SMS MOBIL




Архив записей
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
SMSLAR
Время
RASIMLAR

Copyright MyCorp © 2025

Сделать бесплатный сайт с uCoz